Линклар

logo-print
Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилганлик ва қотилликка чоғланганликда гумонланмиш 15 киши ҳибсга олинди.

Эрон разведкаси тарқатган маълумотларга кўра, мамлакат фуқаролари ва хорижликлардан иборат бу 15 шахс Исроил билан боғлиқ қотилликлар содир этувчи гуруҳга кирган.

Улар эронлик етакчи олимлардан бирини ўлдириш ва мамлакатдаги бир неча объектни портлатишга чоғлангани таъкидланмоқда, бироқ бу объектларнинг номлари келтирилмаяпти.

Эрон разведкаси маълумотларига кўра, гуруҳ Исроил разведкасининг қўшни мамлакатлардан бирида жойлашган жосуслик базаси билан боғлиқ бўлган ва Исроилнинг ғарб мамлакатларидаги дипломатик ваколатхоналари орқали фаолият юритган.

Ўтмишда Эронда кўплаб ядрошунос олимлар ўлдирилган ва Теҳрон вақти-вақти билан исроиллик ёки америкалик жосуслар ҳибсга олинганини эълон қилиб туради.
XS
SM
MD
LG