Линклар

ЕХҲТ Россияда жамоатчилик телевидениеси ташкил этилишини олқишлади


ЕХҲТнинг матбуот эркинлиги масалалари бўйича вакили Дуня Миятович.

ЕХҲТнинг матбуот эркинлиги масалалари бўйича вакили Дуня Миятович.

ЕХҲТнинг матбуот эркинлиги масалалари бўйича вакили Дуня Миятович жамоатчилик телевидениеси Россияда демократиянинг мустаҳкамланишида сезиларли рол ўйнаши мумкинлигини билдирди.

“Россия жамоатчилик телевидениеси”ни ташкил этиш тўғрисидаги фармон 17 апрел куни президент Дмитрий Медведев томонидан имзоланди. Бироқ мазкур телеканал кенгаши ва бош директорининг яқинда президентликка сайланган Владимир Путин май ойида иш бошлаганидан сўнг тасдиқланиши айтилмоқда.

“Коммерсант” ва “Ведомости” газеталарининг ёзишича, янги телеканалга раҳбарлик қилишга даъвогарлар орасида “Россия овози” (Голос России) радиокомпанияси етакчиси Андрей Бистрицкий ҳамда Халқаро телевидение ва радио академияси президенти Анатолий Лисенколар бор.
XS
SM
MD
LG