Линклар

Сурия БМТ Бош котиби сўровини рад этди


БМТ собиқ Бош котиби Кофи Аннан Сурия Ташқи ишлар вазири билан сўзлашув ўтказмоқда.

БМТ собиқ Бош котиби Кофи Аннан Сурия Ташқи ишлар вазири билан сўзлашув ўтказмоқда.

Сурия Ташқи ишлар вазири Валид Муаллим мамлакатга киритиладиган 250 кишилик БМТ кузатувчилар миссиясининг ўт очишни тўхтатишга оид келишув ижросини кузатиш учун мантиқан етарли эканини билдирди.

Сешанба куни БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Суриядаги вазият мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда, 250 нафар кузатувчининг етарли бўлмаслиги мумкинлигини билдирган эди. Шу асосда БМТ раҳбари кузатувчилар сони кўпайтирилиши ва уларнинг учқичлардан фойдаланишига рухсат берилиши лозимлигини таъкидлаган эди.

Бугун Пекинда Хитой раҳбарияти билан музокаралар ўтказаëтган Сурия дипломатлари раҳбари БМТ кузатувчиларининг¸ миссия учун лозим деб топилса¸ ҳаво кучларидан фойдаланиши мумкинлигини билдирди.

Айни пайтда¸ Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурия мухолифатини БМТ-Араб лигаси элчиси Кофи Аннаннинг олти бандлик тинчлик режасини маъқуллашни пайсалга солаëтганликда айблади.
XS
SM
MD
LG