Линклар

Бин Ладин оиласини депортация қилиш кечиктирилди


Усама бин Ладин оиласи Исломободдаги уйлардан бирида махсус қўриқчилар қаровида сақланмоқда.

Усама бин Ладин оиласи Исломободдаги уйлардан бирида махсус қўриқчилар қаровида сақланмоқда.

Покистонга ноқонуний кириб¸ бу ерда ноқонуний яшаганликда айбланиб мамлакатдан депортация қилишга ҳукм этилган Усама бин Ладиннинг уч хотини¸ саккиз фарзанди ва бир набирасини Покистондан чиқариб юбориш кечиктирилди.

Бин Ладин оиласи адвокатининг билдиришича¸ ҳукм ижроси кечикишига тегишли ҳуқуқий ҳужжатларнинг вақтида ҳозир бўлмагани сабабдир.

Ал-Қоида террор тармоғи етакчиси Усама бин Ладин АҚШ махсус кучларининг 2011 йил май ойида амалга оширилган рейди чоғида ўлдирилган¸ унинг оиласи эса Покистон хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган эди.

Бин Ладин оиласи Покистонда қисқа муддатли қамоқ жазосини ўтаб бўлгани боис¸ бугун мамлакатдан Саудий Арабистонига чиқариб юборилиши лозим эди.
XS
SM
MD
LG