Линклар

logo-print
Россия Тергов қўмитаси қошида полициячилар томонидан амалга оширилган жиноятларни текширадиган махсус бўлинма таъсис этилди.

Бу ҳақда чоршанба куни Тергов қўмитаси хабар тарқатди.

Бундай махсус бўлинма тузилишга эса Россия полиция участкалари ва тергов изоляторларида қийноқ ва зўравонликнинг кўпайиб кетганига оид шикоятлар асос бўлди.

Россия Ички ишлар вазири Рашид Нургалиев ўтган ҳафта полициячилар томонидан амалга оширилган жиноятлар юзасидан парламентга ҳисоб беришга мажбур бўлди.

Тергов қўмитаси қошида таъсис этилган янги бўлинманинг Федерал хавфсизлик хизмати билан яқиндан ишлаши айтилади.

Йиллардан бери жамоатчиликни ташвишга солиб келаëтган полиция бедодлиги муаммоси март ойида 52 яшар маҳбус Қозонда полициячилар қийноғидан ўлганидан сўнг янада жунбушга сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG