Линклар

Адолат қилса, уйланаверсин

  • Садриддин Ашур

Тингловчиларимиздан бири "кўпхотинлилик" мавзусида фикр билдириб, эр адолат қила олса, тўрттагача уйланишга ижозат берилиши керак, дейди.

Тингловчиларимиздан бири "кўпхотинлилик" мавзусида фикр билдириб, эр адолат қила олса, тўрттагача уйланишга ижозат берилиши керак, дейди.

"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган тингловчиларимиз ҳар доимгидек ўз атрофидаги муаммолардан гапирди. Айримлари эса Озодликда ёритилаётоган мавзулар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Мени ноҳақ ишдан ҳайдашди”

дейди Қорқалпоғистоннинг Нукус шаҳридан қўнғироқ қилган 22-ихтисослашган мактаб директори 67 ёшли Ўринбой Камолов.

- 22-мактабнинг директори эдим. Февралда бир ойлик ўқишдан келдим. 2-март куни мени ишдан ҳайдади. Шу бўйича айтай деган эдимда. Вазир у кунлари йўқ эди. Вазирнинг вазифасини бажарувчиман деб ўзи ўзига буйруқ чиқардида меҳнат кодексини буздинг деб. Мен фан номзодиман, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходимиман, Мустақилликнинг 15 йиллиги, 20 йиллиги медалини олдим.

Озодлик: Нима асосда сизни ишдан бўшатди?

- Меҳнат кодексининг “меҳнат интизомини бир марта қўпол бузди” деган моддасида. Мен ҳеч нарса бузганим йўқ. Министр муовинининг камчиликларини ëзган эдим прокуратурага, бошқа жойларга.

Озодлик: Мактабингиз катта мактабми? Нечта ўқувчи бор?

- Бизнинг мактаб миллионер мактаб ака. Американский технология яратдик. Уларга менинг ўрним керакда. Мактабнинг 20 гектар ери ҳам бор. Муаллимлар ҳаммаси бир ставкада ишлаяпти. Бундай мактаб йўқку Ўзбекистонда. Менинг ўрним керак бўлаяптида битта одамга. Бу ҳудудга келиб кўрсангиз, кўкаламзорлаштирилган. Менинг ўрним керакда. Лекин мен бермайман. 100 фоиз ўқитувчилар президентга, вазирликка, Бош прокуратурага, ҳаммасига хат ëзди, дейди қорақалпоғистонлик Ўринбой Камолов.

“Одамлар гув-гув Россияга кетмоқда”

дейди Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидан қўнғироқ қилган Мухторали Матғозиев.

- Ҳозир қишлоқдан одамлар шунақа чиқиб кетаяптида, айниқса ëшлар. Тил ҳам билмайди. Нима деса бўлади ҳозир сезон шекилли. 64 йил бир акахонимиз бор. “Кеча билет олай деб шаҳарга бордим. Поездга 27 майгача билетлар сотилиб бўлибди. У ëқдан ишга чақираяпти. Ўшанга бошим қотиб турибди” дейди. Шундан тушунсак бўладики, ҳозир ғирт сезон авжи. Одамлар иложсизликдан чиқиб кетаяптида. Кўчамизда СНБда хизмат қиладиган йигит бор. Бир нимани қурди. Ўзимизнинг Мингбулоқнинг ҳокими келди. Укаси билан гаплашаяптида, ҳоким айтаяпти “Бу нима?”. Қассобхона. “Қассобхона керакми?” деяпти. “Ҳоким бува, қишлоғимиз катта. Қўшни қишлоқда ҳам йўқ” деса, “Битта қўй етадими?” деяпти. Энди тасаввур қилинг 380та хўжалик бор. 100 граммдан гўшт олганда, 38 кило гўшт керак. Битта қўй дегани бу. Ҳоким билиб турибди халқнинг аҳволини. Ўша битта қўйни еб юбора олмаслигини ҳоким билиб туриб айтаяптида. Кейин СНБда ишлайдиган йигит мол сўйиб олиб келиб қўйди. Қассоб йигитдан “Кунига неча килодан гўшт сотилаяпти?” десам, “4-5 кило, ошиб кетса 6 кило гўшт сотилаяпти” деяпти, дейди мингбулоқлик Мухторали.

“Ўзбекистон футболида танқид йўқ”

дейди ўзбекистонлик футбол ишқибози Наврўзбек.

- Хабарингиз борми йўқми, Ўзбекистонда Ўзбекистон кубогини олган жамоа Осиë чемпионлар лигасида иштирок этади. Ўтган йил Ўзбекистон кубоги финалига Пахтакор ва Насаф жамоалари йўл олди. Финалдан икки-уч ҳафта аввал Самвел Бабаян интервю берди телевидениега, радиога. Пахтакор ишқибозларига “Хотиржам бўлинглар. Пахтакор жамоаси Осиë чемпионлар лигасида албатта иштирок этади” деб ишонч билан ваъда берди. У дегани финалда албатта Насафни ютади дегани эди. Финал куни келди...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.



“Кўпхотинлиликка ижозат берилиши керак”

дейди Россиядан қўнғироқ қилган қирғизистонлик Дилмурод, “Баҳс майдони” эшиттиришига муносабат билдирар экан.

- Боя иккита акамиз чиқиб тортишиб қолди. Нозимжон акани қўллаб-қувватлаймиз. Наримон аканинг айтиши бўйича “бизга умуман кераги йўқ” дейдида. Ўзбекистон жамиятига эмас, балки бутун дунë, бутун жамиятга кўпхотинлилик керак бугунги кунда.

Озодлик: Нима учун?

- Сабаби Нозимжон акамиз таъкидлаб ўтганидек биринчидан, тарихда ҳам кўрсатилган, ҳозир ҳам, бундан кейин ҳам шундай бўлиши мумкин, Валлоҳу аълам, қизларнинг туғилиши кўп болаларга нисбатан. Иккинчидан, ҳамма оғир ишларда, бошқа нималарда асосан эркаклар ҳалок бўлади. Шу сабабдан аëллар миқдори нисбатан кўп. Шунинг учун нафақат ўзбек жамоаси, балки бутун дунë бунга эҳтиëжи борда. Фақат мен бир нарсани айтмоқчиманда. Бу нарсани фақат ислом, мусулмонларгина тартиб билан йўллаши мумкинда. Шунга айтмоқчиманки, мусулмон эканмиз Худога шукур, бу нарсанинг иккита йўли борда. Оллоҳ таоло айтадики, “Уйланинглар тўрттагача агар адолат қила олсанглар. Адолат қила олмасанглар, битта билан кифояланинглар” деб Оллоҳ таолонинг ўзи ҳам рухсат беради, ҳам ман қилади, тартибга солади, дейди қирғизистонлик Дилмурод.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG