Линклар

Испания қироли Хуан Карлос мамлакат иқтисодий бўҳрон домига тортилиб бораëтган айни кезларда Африкага фил ови учун боргани юзасидан испан жамоатчилигидан узр сўради.

Ўзининг хатога йўл қўйгани ва бунинг учун афсусда эканини таъкидлаган қирол¸ бундай хатолик бошқа такрорланмаслигини ваъда қилди.

Ботсванага фил ови учун борган испан қироли ов пайтида йиқилиб¸ тос суягини синдиргач¸ Мадрид касалхоналаридан бирига олиб келинди.

Шундан сўнг ов ҳақида хабар топган испан жамоатчилиги қиролнинг бундай сафаридан жунбушга келмоқда.

Айни кунларда Испанияда кучайиб бораëтган қарз муаммоси бу мамлакатнинг ҳам ўз иқтисодини қутқариш учун Европа ва халқаро молия тизимларига мурожаат қилиш эҳтимолига оид тахминлар кўпайишига сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG