Линклар

Июл ойида 77 одамни ўлдирганини тан олган норвегиялик Андерс Беринг Брейвик бугунги суд мажлисида ҳакамлардан ўзини оқлаб озодликка чиқариш ëки ўлим жазога ҳукм этишни сўради.

Норвегияда ўлим жазоси бекор қилинганига қарамай¸ Брейвик ўзига тайинланиши мумкин 21 йиллик қамоқ жазосини раҳмдиллик дея баҳолади.

Норвегия пойтахтида уч кундан бери давом этаëтган маҳкама жараëнида прокурорлар Брейвикдан хориждаги жанггари миллатчилар ва ўзи аъзо эканини даъво қилаëтган гуруҳ ҳақида савол берди.

Бу саволларга жавоб беришдан бош тортган Брейвик прокурорларни мазкур миллатчи жанггарилар тармоғи мавжудлигига шубҳа солаëтганликда айблади.

Брейвик суддаги чиқишида Норвегияга яна икки миллатчи гуруҳ томонидан ҳужум уюштирилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG