Линклар

Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида террорчиликда айбланаётган 47 одамга нисбатан суд жараёни якунланди.

Судланувчиларнинг 42 нафари 6 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилинди. Судланганларнинг яна беш нафарига 2 апрелда ҳукум ўқилган. Улар 5 йилдан 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

26 мартда бошланган суд жараёни ёпиқ тарзда ўтказилди. Судланганлар 2011 йилнинг оқтябрида Атирауда содир этилган икки портлашни амалга оширганликда айбландилар. Мазкур портлашлар учун масъулиятни “Жунд ал –Халифах” ташкилоти ўз зиммасига олган эди.
XS
SM
MD
LG