Линклар

Бугун Парижда “Сурия дўстлари”нинг учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув доирасида 14 давлат ташқи ишлар вазирлари Сурия ҳукумати тинчлик режасига нақадар амал қилаётганини муҳокама этади.

Учрашув арафасида АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон “Агар Сурия президенти Башар Асад охирги имкониятни қўлдан бой бериб, тинчлик режасига амал қилмаса, уни жиддий синовлар кутаётгани”дан огоҳлантирди.

Ғарб Сурия ҳукуматини БМТ махсус вакили Кофи Аннан томонидан таклиф қилинган тинчлик режасига амал қилмаётганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG