Линклар

Эрон парламентининг 21 депутати парламент спикери Али Ларижонийга йўллаган макутбларида президент Маҳмуд Ахмадийнажотни кескин танқид қилдилар.

Депутатлар фикрича Маҳумд Ахмадийнажот парламентни ҳақорат қилувчи ҳаракатларни содир этмоқда. Жумладан, Эрон президенти парламент билан маслахатлашмай туриб, Конституцияга ўзгартишлар киритганликда айбланади.

Парламент раисига жўнатилган мактуб Маҳмуд Ахмадийнажотга ишончсизлик билдириш жараёнини бошлаб бериши мумкин. Сўнгги йилларда Ахмадийнажотнинг сайловчилар орасидаги рейтинги тушиб кетгани қайд этилган.
XS
SM
MD
LG