Линклар

logo-print
Вашингтонда президент Барак Обаманинг тансоқчилари билан боғлиқ жанжалли вазият юзага келди.

Оқ уй кўрсатмасига кўра, махсус хизматлар Обаманинг фохишалар билан кўнгилхушлик қилган 11 тансоқчисига нисбатан текширув жараёнини бошлади.

АҚШ президенти тансоқчилари Обаманинг Колумбияга келиши арафасида бу мамлакатдаги Картахен шаҳрида 20 та фохиша билан кўнгилхушлик қилганлар. Бу воқеа фош бўлгач, тансоқчилар ўз лавозимларидан четлатилиб, АҚШга қайтарилган.

Колумбияда АҚШ расмийлари тансоқчиларга хизмат кўрсатган фохишаларни топишга ва тансоқчилар уларга Обаманинг хавфсизлигини таъминланиши юзасидан қандай маълумотларни айтганларини аниқлашга уринмоқда. АҚШ Конгресси ҳам мазкур воқеа юзасидан махсус тингловларни ўтказмоқчи.
XS
SM
MD
LG