Линклар

Европа Иттифоқи элчилари яқин кунларда Белорусга қайтишлари лозим. Брюсселда чиқиш қилган Словакия ташқи ишлар вазири Мирослав Лайчак мана шундай баёнот берди.

Лайчак фикрича, Белорус президентлигига собиқ номзод Андрей Санников ва мухолифатчи Дмитрий Бондаренконинг қамоқдан озод қилиниши “муҳим воқеадир”.

Европа Иттифоқи Белорус президенти Александр Лукашенкодан камида ўнта сиёсий махбусни озод қилишни талаб қилиб келаётган эди.

Европа Иттифоқи жорий йил февралида Минскдаги элчиларини чақиртириб олган эди.
XS
SM
MD
LG