Линклар

Украинанинг Харков шаҳрида бугун Украинанинг собиқ Бош вазири Юлия Тимошенкога оид янги жиноят иши юзасидан дастлабки суд тинглови бошланади.

Тимошенко янги жиноят иши юзасидан 90 - йиллар охирида “Украина ягона энерготизими” раҳбари лавозимида ишлаш жараёнида 400 миллион доллар миқдорида камомадга йўл қўйганликда айбланмоқда.

Тимошенко ўзига билидирилган янги айбловни тан олмаслигини айтиб, тингловда иштирок этишдан бош тортди.

Юлия Тимошенко Россия билан газ шартномасини имзолашда миллий манфаатларга зид тарзда иш тутганликда айбланиб етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
XS
SM
MD
LG