Линклар

АҚШ Президенти Барак Обаманинг уч тансоқчиси фоҳишалар билан боғлиқ можаро боис ишдан бўшатилди.

Бу ҳақда маълум қилган хавфсизлик хизмати расмийси Пол Мориссига кўра, улардан икки нафари истеъфога чиқарилган, учинчиси эса ишдан ҳайдалган.

Ҳозирда Обаманинг қўриқчиларидан яна саккиз нафари тергов натижаларини кутаяпти.

Обаманинг 11 нафар тансоқчиси президентнинг Колумбияга келиши арафасида Картахен шаҳрида 20 нафар фоҳиша билан кўнгилхушлик қилганликда айбланмоқда.

Колумбияда АҚШ расмийлари тансоқчиларга хизмат кўрсатган фоҳишаларни топишга ва тансоқчилар уларга хавфсизлик хизматига оид маълумотларни ошкор қилганми ёки йўқлигини аниқлашга уринмоқда.

АҚШ Конгрессида ҳам мазкур воқеа муҳокама қилиниши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG