Линклар

Бугун эрталаб Ҳиндистоннинг шарқидаги Уилер оролида узоққа учувчи баллистик ракета синовдан ўтказилди.

Ҳинд расмийлари ракета синови муваффақиятли ўтказилганини маълум қилди.

Беш минг километр узоқликка учувчи Агни-V ракетаси Ҳиндистоннинг геосиёсий рақиби бўлган Хитой ҳудудигача етиб бориш имконига эга экани айтилмоқда.

Шу пайтгача бу каби ракета БМТ Хавфсизлик кенгашининг беш аъзоси- Хитой, Франция, Россия, АҚШ ва Буюк Британияда бор эди.

Шунингдек, Исроил ҳам айни кўринишдаги ракетага эгалиги тахмин қилинади.
XS
SM
MD
LG