Линклар

Россия бугун Парижда ўтаётган "Сурия дўстлари" учрашувида қатнашишдан бош тортди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Александр Лукашевич ушбу учрашув мулоқат ўртаниш йўлларини излаш мақсадида бўлмай, балки Дамашқ ҳукумати билан мухолифат ўртасидаги келишмовчиликларни кескинлаштиришга йўналтирилгани учун ҳам расмий Москва учрашувда қатнашишни рад этганини таъкидлади.

Париждаги “Сурия дўстлари" учрашуви доирасида 14 давлат ташқи ишлар вазирлари Сурия ҳукумати тинчлик режасига нақадар амал қилаётганини муҳокама этиши режалаштирилган.

Учрашув арафасида АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон “Агар Сурия президенти Башар Асад охирги имкониятни қўлдан бой бериб, тинчлик режасига амал қилмаса, уни жиддий синовлар кутаётгани”дан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG