Линклар

logo-print
БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурия ҳукуматини тинчлик режасига тўлалигича амал қилмаётганликда айблади.

Бан Ки Муннинг БМТ хавфсизлик кенгашига йўллаган мактубида Дамашқ исёнчи шаҳарлардан танк ва қўшинларни тўлалигича олиб чиқиши шартлиги айтилади.

БМТ қўллаб-қувватлаган тинчлик режасини Дамашқ қабул қилганига қарамай зўравонликлар давом этаётганини таъкидлаган Бан Ки Мун, мамлакатдаги вазият бўйича мониторинг ўтказиш учун Сурияга 300 кишидан иборат кузатувчилар миссиясини жўнатиш таклифини илгари сурди.
XS
SM
MD
LG