Линклар

Брейвик Норвегиядаги учта бинони портлатмоқчи бўлган


Андерс Беринг Брейвик.

Андерс Беринг Брейвик.

Бугунги маҳкамада Андерс Беринг Брейвик учта бинони портлашиш режаси бўлганлигини тан олди.

Брейвик рўйхатида ҳукумат биноси, Норвегия ишчилар партиясининг шатаб-квартираси жойлашган бино ва қироллик саройи бўлган. Бироқ Брейвик монархия тарафдори бўлган қироллик оиласига талофат етказиш нияти бўлмагани ҳақида гапирди.

Терговчилар Брейвик бу ҳужумларга 2009 йил бошидан тайёргарлик бошлаганини айтган бўлса, Брейвикнинг ўзи режаларини амалга оширишга 2006 йилдан ҳаракат бошлаганини сўзлади.

Июл ойида 77 одамни ўлдирганини тан олган норвегиялик Андерс Беринг Брейвик кечаги суд мажлисида ҳакамлардан ўзини оқлаб озодликка чиқариш ëки ўлим жазога ҳукм этишни сўради.

Норвегияда ўлим жазоси бекор қилинганига қарамай¸ Брейвик ўзига тайинланиши мумкин 21 йиллик қамоқ жазосини раҳмдиллик дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG