Линклар

Cўғдда ЎИҲга алоқадорликда айбланганлар қамалди


Тожикистон шимолида Ўзбекистон исломий ҳаракатига аъзоликда айбланган 34 фуқаро 8 йилдан 28 йилгача озодликдан маҳрум этилди.

Аксарияти Исфара туманидан экани айтилаётган судланувчилар устидан маҳкама шу йил январ ойида бошланган эди.

Мазкур иш бўйича маҳкамага раислик қилган Жўрабек Шеровнинг Озодликка билдиришича, судланганлар 2005 ва 2009 йиллар давомида оғир жиноятлар, жумладан қотиллик, ноқонуний қуролли гуруҳ тузганлик, миллий, ирқий ва диний низо қўзғаганлик, зўрлик йўли билан давлат тўнтаришга ҳаракат қилганлик ҳамда конституциявий тузумга қарши оммавий даъват қилганликда айбланган. Судянинг айтишича, маҳкама жараёнида 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган судланувчиларнинг деярли ҳаммаси ўз айбига иқрор бўлган.

Бироқ судланганларнинг яқинлари улар қийноқ остида гуноҳларига иқрор бўлганини ва шу сабабли суд ҳукмини адолатсиз эканидан шикоят қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG