Линклар

Бугун Озодликка маълум бўлишича, Тошкент вилоятидаги маҳаллий милиция, прокуратура, суд тизими ҳамда ҳокимият амалдорларини одам савдосига алоқадорликда айблаб чиққан, Чиноз туманида яшовчи 26 ёшли Гулноза Йўлдошева 10 апрел куни ҳибсга олинган.

Гулноза Йўлдошева ҳибсга олинишидан аввал Озодлик билан суҳбатда яқинлари одам савдоси қурбони бўлгач, ўзи мустақил равишда одамларни Қозоғистонга қул қилиб сотиш бўйича текширувлар олиб боргани ҳақида гапирган эди.

Ўзбекистонда Мустақил инсон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи тарқатган маълумотига кўра, Гулноза Йўлдошева Жиноят кодексининг товламачилик моддаси бўйича айбланиб, ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG