Линклар

Малининг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Амаду Тумани мамлакатни тарк этди ва қўшни Сенегалдан бошпана топди.

Франс пресс агентлигининг хабар беришича, 22 март кунги давлат тўнтариши оқибатида ҳокимиятга келган ҳарбий раҳбарият собиқ президентга оиласи билан мамлакатни тарк этишга рухсат берган.

Халқаро ҳамжамият Мали ҳарбий раҳбариятидан ҳокимиятни фуқаровий ҳукуматга топшириш жараёнини тезлаштиришни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG