Линклар

Жума куни Норвегия пойтахти Ослода июл ойида 77 одамни ўлдирганини тан олган Андерс Беринг Брейвик устидан ўтказилаётган суд жараёни давом этади.

Брейвик пайшанба кунги суд жараёнида Норвегиянинг собиқ Бош вазири Грю Ҳарлем Брундландни ўлдиришни ҳам режалаштирганини тан олди.

Андерс Беринг Брейвик суд мажлисида ҳакамлардан ўзини оқлаб озодликка чиқариш ëки ўлим жазога ҳукм этишни сўради.

Норвегияда ўлим жазоси бекор қилинганига қарамай¸ Брейвик ўзига тайинланиши мумкин бўлган 21 йиллик қамоқ жазосини раҳмдиллик дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG