Линклар

Ҳужумга учраган қозоқ журналистининг аҳволи оғир


Оғир тан жароҳати олган қозоғистонлик журналист Л. Аҳмедяров касалхонага олиб борилган пайт, Уралск, 2012 йил 19 апрел.

Оғир тан жароҳати олган қозоғистонлик журналист Л. Аҳмедяров касалхонага олиб борилган пайт, Уралск, 2012 йил 19 апрел.

19 апрел куни Қозоғистон ғарбидаги Уралск шаҳрида ўз уйи подъезди олдида ҳужумга учраган “Уральская неделя” газетаси мухбири Лукпан Аҳмедяровнинг аҳволи оғир экани хабар қилинди.

Воқеа гувоҳларига кўра, пайшанба куни кечқурун Аҳмедяровга камида беш киши ҳужум қилган.

Номаълум шахслар журналистни аввал калтаклаб, сўнг пичоқлаган ва пневматик қуролдан отган.

“Уральская неделя” газетаси бош муҳаррири Тамара Эслямовага кўра, Лукпан Аҳмедяров ва унинг оила аъзоларига сўнгги ҳафталарда таҳдидлар бўлган.

Аҳмедяров 2011 йил декабрида Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳрида 16 намойишчи полиция ходимлари томонидан отиб ўлдирилганига қарши бир нечта норозилик намойиши уюштирган.



Лукпан Аҳмедяров соғлиғига оид сўнгги маълумотларни Озодликка “Уральская неделя” газетаси бош муҳаррири Тамара Эслямова етказди.

- Ҳозиргина шифохонадан хабар олдик. У хушига келди. Нима бўлаётганини англаяпти ва аппаратсиз нафас оляпти экан. У белидан, томоғидан, қорнидан, кўкрагидан жами 8 дойидан пичоқланган. Унинг ўпкаси ва ошқозони тешилган, бўйраклари жароҳатланган. Бундан ташқари унинг очиқ шаклдаги бош суяги жароҳати мавжуд, дея маълум қилди пичоқланган журналистнинг ҳамкасби Тамара Эслямова.

Эслямова Лукпан Аҳмедяров ва унинг оила аъзоларига сўнгги ҳафталарда қилинган таҳдидларни бевосита унинг журналистик ва жамоатчилик фаолияти билан боғлайди.

- Унга хужум қилганлар тўғрисида бирор маълумот ҳозирча йўқ. Гувоҳлар икки кишини кўрган экан, яна бири машинанинг ичида ўтирган экан. Лукпан улардан қочибди, булар эса орқасидан етиб бориб уни пичоқлаб кетишибди. Биз, унинг ҳамкасблари Лукпан Аҳмедяровга қилинган суиқасд унинг журналистик ва жамоатчилик фаоллиги билан боғлаяпмиз, чунки у Уралскдаги “Норозилар” ҳаракати раҳбарларидан ва асосчиларидан бири, деди Тамара Эслямова.

Маълум бўлишича, “Норозилар” ҳаракати Фейсбукда ташкил топган бўлиб, Жанаўзендаги воқеалар юзасидан ҳокимиятга қарши қаратилгандир.

Аҳмедяров 2011 йил декабрида Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳрида 16 намойишчи полиция ходимлари томонидан отиб ўлдирилганига қарши бир нечта норозилик намойиши уюштирган.Лукпан Аҳмедяров ўз чиқишларида Жанаўзен воқеаларини кескин танқид қилган.

Жорий йилнинг 7 март куни Қозоғистон полицияси уни уч марта тўхтатиб текширган.

Қароргоҳи Ню Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси қозоғистонлик журналистга ҳужум уюштирилганини қоралади.

“Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Қозоғистонда журналистга қарши уюштирилган ҳужумни қоралайди ва ҳукуматни ҳужумга масъул бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш учун зудлик билан текширув ўтказишга чақиради”, - дейилади Халқаро ташкилот 19 апрел куни эълон қилган баёнотда.

Тамара Эслямованинг Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасига маълум қилишича, Уралск полицияси Лукпан Аҳмедяровга қарши ҳужум юзасидан текширув олиб бормоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG