Линклар

Ироқдаги ҳужумлар масъулиятини Ал-Қоида ўз зиммасига олди


Ироқнинг Рамади шаҳрида 19 апрел куни содир этилган портлаш.

Ироқнинг Рамади шаҳрида 19 апрел куни содир этилган портлаш.

Ал-Қоиданинг Ироқдаги гуруҳи 19 апрел куни 30дан ортиқ одам нобуд бўлган ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Пайшанба куни амалга оширилган портлашлар оқибатида яна 100дан ортиқ одам яраланган эди.

Ироқ Исломий Давлати 20 апрел куни ўзининг Интернетдаги сайтида эълон қилган баёнотда Ироқнинг 10та шаҳрида 14та бомба портлатилгани ва бу узоқ давом этадиган ҳужумларнинг “бошланиши” экани билдирилган.

Ироқ Исломий Давлати ўз аъзолари амалга оширганини иддао қилган 20 март куги ҳужумларда 50 киши нобуд бўлган, 255 одам жароҳат олган эди.
XS
SM
MD
LG