Линклар

logo-print

Францияда президентлик сайловолди кампанияси тугайди


Социалистик партия номзоди Ф.Олланданинг Бордо шаҳри яқинидаги сайловолди кампанияси, 2012 йил 19 апрел.

Социалистик партия номзоди Ф.Олланданинг Бордо шаҳри яқинидаги сайловолди кампанияси, 2012 йил 19 апрел.

Францияда 22 апрел куни президентлик сайловининг биринчи босқичи ўтказилади.

20 апрел куни президент лавозимига даъвогар ўн номзоднинг сайловолди кампанияси тугайди.

Президентлик сайловининг 6 май куни ўтказиладиган иккинчи босқичида биринчи босқичда энг кўп овоз олган икки номзод беллашади.

Сўров натижаларига кўра, сайловчилар асосан иқтидордаги президент Николя Саркози ҳамда социалистлар номзоди Франсуа Олландани қўллаб-қувватлашини ва улар ўртасидаги фарқ жуда оз эканини кўрсатган.

Жамоа фикрини ўрганиш натижаси сўлчи номзод Жан-Люк Меланшон ва ўнгчи номзод Марин Ле Пен сайловолди пойгасида учинчи ва тўртинчи ўринда бораётганини кўрсатган.
XS
SM
MD
LG