Линклар

logo-print

БМТ: Семизлик МО ва Кавказда саломатликка асосий таҳдид бўлиши мумкин


БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти семизлик ва овқатланиш билан боғлиқ касалликлар Марказий Осиё ва Кавказ минтақасида одамлар саломатлигига таҳдид солаётган асосий омиллардан бири бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Овқатланиш, турмуш тарзининг ўзгариши ва камбағалликка оид БМТ ташкилоти чиқарган янги ҳисоботда кундалик ҳаётда донли маҳсулотларга нисбатан гўшт маҳсулотларининг кўпроқ истеъмол қилиниши айрим минтақаларда юқумли бўлмаган сурункали касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлиши мумкинлиги билдирилган.

Мазкур ҳисобот 19-20 апрел кунлари Озарбайжон пойтахти Бокуда ўтказилган минтақавий анжуманда тақдим қилинди.
XS
SM
MD
LG