Линклар

Қоҳирада кўп минг кишилик намойиш бўлди


Мусулмон Биродарлиги ва Салафий ҳаракати тарафдорларининг Таҳрир майдонидаги намойиши, 2012 йил 13 апрел.

Мусулмон Биродарлиги ва Салафий ҳаракати тарафдорларининг Таҳрир майдонидаги намойиши, 2012 йил 13 апрел.

Миср пойтахти Қоҳиранинг Таҳрир майдонида минглаб одам ҳарбийлар ва собиқ президент Ҳусни Муборакка яқин шахсларнинг сиёсатга таъсири давом этаётганига қарши намойиш ўтказди.

Марказий сайлов комиссияси парламентнинг иккала палатасида аксар ўринни эгаллаган Мусулмон Биродарлиги партиясининг май ойида ўтказиладиган президентлик сайловига кўрсатган номзодни рўйхатга олмаганидан сўнг бу партия намойишни қўллаб-қувватлади.

Таҳрир майдонидаги бошқа намойишчилар сайловдан четлатилган салафий номзодларнинг тарафдорларидир.

Намойишчилар мамлакат янги конституциясини ёзаётган комиссия фаолияти шу ойда суд томонидан тўхтатилгани боис сайловлар қолдирилиши мумкинлиги ҳақида ҳам ҳавотир билдирди.

Мусулмон Биродарлиги ва Салафий ҳаракати 13 апрел куни ҳам Таҳрир майдонида шу каби намойиш ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG