Линклар

Каримов Алекперов билан учрашди


“Лукойл” амалга ошираётган лойиҳалар Ўзбекистонда газ заҳираларини оширишга ҳисса қўшгани айтилади.

“Лукойл” амалга ошираётган лойиҳалар Ўзбекистонда газ заҳираларини оширишга ҳисса қўшгани айтилади.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 19 апрел куни Россиянинг “Лукой” нефт ширкати президенти Вагит Алекперовни қабул қилди. Расмий хабарга кўра, учрашувда Ўзбекистондаги янги углеводород конларини ўзлаштириш ва Бухорода янги газни қайта ишлаш заводини қуриш масласи муҳокама қилиниган. “Лукойл” амалга ошираётган лойиҳалар Ўзбекистонда газ заҳираларини оширишга ҳисса қўшгани айтилади. Лекин, таҳлилчилар фикрича, газ экспорти диверсификацияси нуқтаи назаридан ягона хорижий инветсорга боғланиб қолиш мақсадга мувофиқ эмас.

“Лукойл” Ўзбекистон иқтисодига энг катта сармоя қилган хусусий ширкатлардан ҳисобланади. Ҳозирда нефт ширкати Ўзбекистонга киритган инвестициялар миқдори 2 миллиард доллардан ошган. “Лукойл” амалга ошираётган учта лойиҳа якунлангунига қадар инветисяицилар умумий миқдори 5 миллиард доллардан ошиши кўзда тутилган.

Президент Каримов “Лукойл” ширкати амалга ошираётган геология-разведка ишлари Қандим, Ҳиссор ва Қўнғирот конлари заҳираларини оширишга ҳисса қўшганини қайд этди.

Ўзбекистон газ экспортининг катта қисми Россияга тўғри келади. Тошкент ҳукумати газ экспорти йўналишларини диверсификация қилиш уринишлари ўлароқ, Хитой билан йилига 10 миллиард куб метр миқдорида газ сотишга доир келишув имзолагач, заҳираларни ошириш эҳтиёжи пайдо бўлди.

Ўзбекистонликларнинг ўтган қиш мавсумида газ тақчиллигини бошдан кечиргани, баъзи вилоятларда эса, ҳаво исиганига қарамасдан газ босимининг паст бўлиб қолаётганини ҳам таҳлилчилар айнан газ экспорт ҳажмининг истиқболда кўпайиши билан боғлашмоқда.

Лекин айни пайтда, бир томондан йирик сармоячи, бошқа томондан Россияга қарашли ширкат сифатида “Лукойл” ўзлаштираётган конлардан олинадиган газнинг Россияга муқобил йўналишлар, хусусан Хитойга элтадиган қувурладан оқиши ҳам даргумон, дейди таҳлилчилар.

Лондондаги Халқаро муносабатлар қироллик институтининг Марказий Осиё ва энерегетика масалалари бўйича мутахассиси профессор Филипп Ҳэнсон Ўзбекистон конларида газ заҳиралари қанча кўпайтирилмасин, амалда боридан ортиқ газ қазиб олишнинг иложи бўлмайди ва “Лукойл” Ўзбекистондаги ўз фаолиятини биринчи навбатда Россия манфаатларига қаратади, дейди.

- Бу ерда даставвал “Лукойл” билан ҳамкорлик Ўзбекистон газ экспортининг Россияга муқобил йўналишлар бўйича диверсификациясига ҳисса қўшадими, йўқми, деган саволга жавоб бериш керак. Айни мисолда “Лукойл” Ўзбекистонда Кремл манфаатларини кўзлаб, яъни бу мамлакатда қазиб олинган газ Хитой ёки бошқа мижозлар томонидан эгаллаб олинмаслингини таъминлашни мақсад қилиб қўймаганмикин, деган савол туғилади. Албатта, “Лукойл” хусусий компаниядир, лекин Россия газ соҳасида иш олиб борадиган ҳар қандай ширкат Кремл томонидан илглари сурилган талабларни бажаришга мажбур эканини эслатишнинг ҳожати бўлмаса керак. Шунинг учун “Лукойл”нинг Россияни айланиб ўтувчи газ лойиҳаларида иштирок этиши эҳтимолдан жуда йироқдир, дейди профессор Филипп Ҳэнсон.

Ф. Ҳэнсон: “Лукойл” Ўзбекистонда Кремл манфаатларини кўзлаб, иш тутади.

Ф. Ҳэнсон: “Лукойл” Ўзбекистонда Кремл манфаатларини кўзлаб, иш тутади.

Лекин, дея давом этади у, углеводородлар истиқболли даромад манбайи бўлиб қолар экан, Марказий Осиё давлатларининг ўз газ экспортини диверсификация қилиш иштиёқини тушунса бўлади ва бунинг учун бу давлатлар хорижий инвесторлар диверсификацияси масаласи билан ҳам шуғулланиши керак.

- Ўзбекистон, Марказий Осиёнинг бошқа энерегия экспортёрлари каби битта мижозга боғланиб қолмасдан, газ ва нефт экспорти учун турли йўналишлар қидиришни давом эттиради. Кейинги йилларда Россия бу минтақа газ конларини назорат қилишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Хитой ҳамда Транскаспий газ ва нефт қувурларига доир лойиҳаларда иштирок этаётган мамлакатлар роли ошиб бормоқда. Бу вазиятда Россия доминантлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Лекин Марказий Осиё давлатлари битта мижозга боғланиб қолмаслик учун газ конларини ўзлаштиришда хориж ҳамкорларини танлаш сиёсатини ҳам қайта кўриб чиқиши креак, деб ўйлайман, дейди Марказий Осиё ва энерегетика масалалари бўйича мутахассис профессор Филипп.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG