Линклар

logo-print

Ф-1 мусобақаси арафасида Баҳрайнда норозилик кучаймоқда


Ф-1 мусобақаси арафасида Force India жамоаси ҳайдовчиси Нико Ҳулкенберг Манамада машқ қилаётган пайт, 2012 йил 20 апрел.

Ф-1 мусобақаси арафасида Force India жамоаси ҳайдовчиси Нико Ҳулкенберг Манамада машқ қилаётган пайт, 2012 йил 20 апрел.

Баҳрайнда Формула Бир мусобақаси ўтказилиши арафасида мамлакатда кўпчиликни ташкил қилган шиалар ҳукуматга қарши намойишлар уюштиришга ҳаракат қилмоқда.

Баҳрайн ҳукумати кучлари норозилик намойиши ўтказишга уринган одамларни куч билан тарқатиб юбормоқда.

Ўтган йили Тунис ва Мисрда рўй берган халқ исёнларидан кейин Баҳрайнда ҳукуматга қарши уюштирилган нарозиликлар куч билан бостирилган эди.

Шундан бери Баҳрайнда беқарор сиёсий вазият юзага келди. Нарозиликларга Баҳрайнда кўпчиликни ташкил қилган шиалар бошчилик қилмоқда.

Улар мамлакатни бошқараётган сунний мазҳабидаги Қироллик оиласидан инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш ва сиёсий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилмоқда.

20 апрел куни пойтахт Манамада намойиш ўтказишга уринган юзлаб шиа намойишчилар билан полиция кучлари ўртасида тўқнашув рўй берди.

Норозилар Британия элчихонаси яқинидаги катта йўлга ўтишга уринган пайтда полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллади ва шовқин чиқарувчи гранаталарни ишга солди.

Бу якшанба куни Баҳрайнда илк бор Формула-1 мусобақаси бошланиши арафасида содир бўлди.

Инсон ҳуқуқллари фаоллари, “уч кунлик исён” арафасида ҳукумат ўтган ҳафта хавфсизлик чораларини кучайтирганини билдирди.

Пайшанба куни ўтказилган матбуот анжуманида баҳрайнлик инсон ҳуқуқлари фаоли Набил Ражаб Формула Бир ташкилотчиларини мусобақани давом эттиришга қарор қилганини танқид қилди.

Ражаб мусобақани ҳукумат халқаро саҳнада ўз обрўъсини тиклаш учун ўтказилаётган кампания дея бахолади.

- Биз Формула Бир мусобақасига қарши эмасмиз. Чунки мамлакатимизнинг ҳар бир қисмида Формула Бир мусобақасини мароқ билан томоша қилишади. Бироқ биз диктаторлар тақдирланишига қаршимиз. Формула Бир мусобақасининг Баҳрайнда ўтказилиши мамлакатни бошқараётган репрессив диктаторлар ва ҳукмрон элита учун ўз обрўъсини яхшилаш кампаниясидир, - деди баҳрайнлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Набил Ражаб.

Фаолларга кўра, ўтган ҳафтадаги тунгги рейдлар давомида намойиш ташкилотчиларидан 95 киши ҳибсга олинган, рўй берган тўқнашувларда 54 киши жароҳат олган.

Чоршанба куни Фирмула Бир мусобақаси қатнашчиларидан бири бўлган Ҳиндистонлик спортчилар гуруҳи машқлардан меҳмонхонага қайтаётган пайтда ўт чиқарадиган “Молотов коктейллари” отилганидан сўнг улар қочиб кетишга мажбур бўлган. Тўрт механик намойишчилар ва полиция ўртасидаги муштлашиш пайтида ўртада қолиб кетган.

Баҳрайн ҳукумати намойишларни “вандализм” деб атади. Ўтган йил Баҳрайнда рўй берган оммавий норозиликлар Фармула Бир мусобақасининг бекор қилинишига сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG