Линклар

logo-print
Покистондан 20 апрел куни содир бўлган авиаҳалокат қурбонлари сони юзасидан бир-бирига зид бўлган маълумотлар олинмоқда.

Покистон фуқаролик авиацияси бошқармаси учоқда 121 йўловчи ва экипажнинг 9 аъзоси бўлгани ҳақида маълумот бермоқда. Мудофаа вазирлиги эса авиаҳалокатда 126 одам, полиция эса 127 одам қурбон бўлганини билдирмоқда.

Карачидан Исломободга учаётган учоқ аэропортга бир неча километр қолганида ерга қулаган. Учоқ тўлиқ ёниб кетган. Ҳозир авиаҳалокат жойида қутқарувчилар ишламоқда.
XS
SM
MD
LG