Линклар

АҚШ президенти Обаманинг Колумбиядаги Картахен шаҳрида фохишалар билан кўнгилхушлик қилган яна уч нафар тансоқчиси ишдан олинди. Бундан аввалроқ ҳам уч нафар тансоқчи ишдан бўшатилган эди.

АҚШ президентининг Колумбия сафари арафасида унинг хафсизлигини таъминлаш учун Картахен шаҳрига борган махсус хизматларнинг 12 ходими ва 10 нафар ҳарбий фохишабозлик билан шуғулланган. Махсус хизмат ходимларидан бири 800 доллар ўрнига 30 доллар ҳақ тўлагани учун фохиша катта жанжал кўтарган.

Мазкур воқеа юзасидан АҚШ Конгрессининг махсус комиссияси текширув олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG