Линклар

Украинанинг етти йилга озодликдан маҳрум қилинган собиқ Бош вазири Юлия Тимошенко жума куни кечурун Харковдаги 5-касалхонага ётқизилди.

Мазкур ахборотни ҳозирча Украина расмийлари тасдиқлагани йўқ. Бироқ Тимошенко сақланаётган қамоқхона маъмурлари “Интерфакс” ахборот агентлигига собиқ Бош вазир касалхонага ётқизилганини тасдиқлаган.

Юлия Тимошенко Россия билан газ шартномасини имзолашда миллий манфаатларга зид тарзда иш тутганликда айбланиб етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Халқаро ташкилотлар қамоқхонада Тимошенконинг саломатлиги ёмонлашганидан ташвиш билдирган эдилар.
XS
SM
MD
LG