Линклар

Халқаро валюта жамғармаси эҳтимолий иқтисодий инқирозларнинг олдини олиш учун ташкил этилган иқтисодий хавфсизлик жамғармасига 430 миллиард доллар маблағ тўпланганини эълон қилди.

Европа Иттифоқи томонидан жамғармага 200 миллиард доллар ўтказилган. Россия, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Британия ва Австралия ҳам жамғарма учун йирик миқдорда маблағ ажратган.

Ҳозирча АҚШ иқтисодий хавфсизлик жамғармасига маблағ ажратгани йўқ. Бу мамлакатнинг жамғармадаги иштироки масаласи ҳам ноаниқ бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG