Линклар

Германия суди YouTube видео платформаси авторлик ҳуқуқлари бузилган ҳолда сайтга жойлаштирилган мусиқий клиплар учун масъулиятни зимасига олиши шарт деб ҳисоблайди.

Германиянинг Гамбург суди бастакор ва санъаткорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи GEMA ташкилоти шикоятини инобатга олиб, YouTube дан 12 та клипни олиб ташлашни талаб қилмоқда. Суд, шунингдек, YouTube авторлик ҳуқуқлари сақланишини назорат қилувчи филтрларни ўрнатиши кераклиги ҳақида қарор чиқарди.

YouTube расмийлари эса интернет фойдаланувчилари томонидан сайтга юкланаётган видео контент учун юридик масъулиятни зимасига олишдан бош тортмоқда.
XS
SM
MD
LG