Линклар

АҚШнинг Флорида штати суди 17 ёшли афроамерикалик ўсмирни ўлдирганликда айбланган полициячи Жорж Циммерман 150 минг доллар гаров пули эвазига ҳибсдан озод этилиши мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилди.

Суд пайтида Циммерман ўсмирнинг ота-онасидан узр сўради ва ўсмир қуролсиз эканини билмаганини айтди. Циммерман ойиласи гаров пулини тўлаши биланоқ, у ҳибсдан озод этилади.

Циммерман афроамерикалик ўсмир Трейвон Мартинни 26 феврал куни отиб ўлдирган эди. Полиция Циммерман қонун доирасида ҳаракат қилганини билдирган. Аммо полициячининг бу ҳаракатни ирқчилик сифатида баҳолаган минглаб одамлар АҚШнинг турли шаҳарларида норозлик намойиши ўтказган. Шундан сўнг Циммерман ҳибс қилинган эди.
XS
SM
MD
LG