Линклар

Кобулда 10 тонна портловчи модда қўлга туширилди


Афғонистон Миллий хавфсизлик директорати матбуот котиби Шафиқулла Тоҳири.

Афғонистон Миллий хавфсизлик директорати матбуот котиби Шафиқулла Тоҳири.

Афғонистон хавфсизлик хизмати ходимлари ҳибсга олинган беш нафар исёнчидан 10 тонна портловчи моддани тортиб олди.

21 апрел куни Кобул шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида Афғонистон Миллий хавфсизлик директорати матбуот котиби Шафиқулла Тоҳири исёнчилар портловчи моддалардан пойтахтнинг одамлар билан гавжум жойида кучли портлаш содир этишда фойдаланмоқчи бўлганини айтди.

400та қопга жойланган портловчи моддалар шаҳар ташқарисида юк машинасига ортилган картошкалар остидан топилган.

Тоҳири қўлга олинган шахслар покистонлик толиблар томонидан тайёргарликдан ўтказилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG