Линклар

Покистон: Самолёт ҳалокатида 127 йўловчининг ҳаммаси ўлгани тасдиқланди


Покистон расмийлари 20 апрел куни ҳалокатга учраган "Bhoja Airlines" авиаширкатига қарашли "Boeing 737" русумидаги самолёт бортида бўлган 127 йўловчининг ҳаммаси нобуд бўлганини маълум қилди.

Покистон Ички ишлар вазири Раҳмон Малик ҳалокат учун 30 йиллик эски самолётни сотиб олган Bhoja Airlines авиаширкати масъул эканини айтди.

Ундан олдин Ички ишлар вазири Bhoja Airlines авиаширкати соҳиби Фаруқ Бхожа мамлакатдан чиқиши таъқиқланган шахслар рўйхатига киритилганини билдирган эди.

Жума куни Карачи шаҳридан Исломободга учган самолёт пойтахтнинг "Беназир Бҳутто" номли халқаро аэропортига бир неча километр қолганида ерга қулаган.
XS
SM
MD
LG