Линклар

Жазоир Халқ Демократик Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Рамдан Мекдуд 20 апрел куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди.

Вазирлик маълумотига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Жазоир муносабатларининг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари, шунингдек, томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинган.

Учрашувдан икки давлат ўртасидаги алоқалар, айниқса, савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни сезиларли ривожлантириш имкониятлари мавдужлиги таъкидланган.

Рамдан Мекдуд 2009 йил 23 декабр куни Тошкентда Ўзбекистон президентига элчилик ишонч ёрлиғини топширган.

Ўзбекистон жазоир билан БМТ, Ислом конференцияси ташкилоти доирасида ҳамкорлик қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG