Линклар

logo-print

Россия ва Хитой ШҲТ доирасида ҳарбий машқлар ўтказади


Россиянинг “Маршал Шапошников” номли жанговор кемаси, Владивосток, 2010 йил 25 июн.

Россиянинг “Маршал Шапошников” номли жанговор кемаси, Владивосток, 2010 йил 25 июн.

Россиянинг қанотли ракеталар билан қуролланган “Вариаг” номли ҳарбий кемаси Хитойнинг Қингдао портида тўхтади.

Яқин фурсатда сув ости кемаларига қарши қўлланадиган “Адмирал Виноградов”, “Маршал Шапошников” ва “Адмирал Трибуц” номли жанговор кемалари ҳам айни портга етиб келиши кутилмоқда.

Ушбу тўрт кема Хитой ҳарбий кемалари ва Россиянинг Тинч Океани флотига қарашли бошқа кемалар билан бирга, жаъми 20дан ортиқ жанговор кема 24 апрел куни Сариқ денгизда бошланадиган ҳарбий машқларда иштирок этади.

Мазкур ҳарбий машқлар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ўтказилади.

ШҲТга Россия ва Хитойдан ташқари атрофи қуруқлик бўлган Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳам аъзо.
XS
SM
MD
LG