Линклар

Қозоғистон: Журналистни урганларни топишда ёрдам берганларга мукофот эълон қилинди


Оғир яраланган қозоғистонлик журналист Л.Аҳмедяров касалхонага олиб борилган пайт, Уралск, 2012 йил 19 апрел.

Оғир яраланган қозоғистонлик журналист Л.Аҳмедяров касалхонага олиб борилган пайт, Уралск, 2012 йил 19 апрел.

Қозоғистон полицияси “Уральская неделя” газетаси мухбири Лукпан Аҳмедяровни калтаклаган жиноятчиларни қўлга олишда ёрдам берадиган маълумот учун мукофот берилишини эълон қилди.

Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, полиция жиноят содир этган 18-20 ёшлардаги осиёлик кўринишида бўлган уч шахснинг белгиларини эълон қилган.

21 апрел кунги хабарларга кўра, Аҳмедяров хушига келган ва мустақил равишда нафас ола бошлаган.

Шунга қарамай, унинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

19 апрел куни Уралск шаҳрида номаълум шахслар Лукпан Аҳмедяровни ўз уйи подъезди олдида аввал калтаклаб сўнг пичоқлаган ва пневматик қуролдан ярадор қилган эди.
XS
SM
MD
LG