Линклар

Россиянинг Уляновск шаҳрида минглаб одам НАТОнинг транзит маркази барпо этилиши таклифига қарши норозилик намойиши ўтказди.

Тадбир иштирокчилари “НАТОни тўхтатинг!”, “Она юрт марказида НАТОга тоқат қилмаймиз!” каби шиорлар кўтариб чиқдилар.

Намойишда Россия Коммунистик партияси йўлбошчиси Геннадий Зюганов ҳам қатнашди.

НАТО ўзининг Афғонистондаги миссияси учун Уляновск аэропорти иншоотларидан фойдаланишни таклиф қилган.

Россия президенти этиб қайта сайланган Владимир Путин ўтган ҳафта НАТО таклифига ижобий жавоб бериш Россия “миллий манфаатлари”га хизмат қилишини айтган.

Путин буни Афғонистондаги беқарор вазият наркотиклар ва экстремизм тарқалишига сабаб бўлиши мумкинлиги билан изоҳлаган.
XS
SM
MD
LG