Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурияга 300 нафаргача қуролсиз халқаро кузатувчилар жўнатиш ҳақидаги резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

Қабул қилинган ҳужжатда Сурияда уришаётган томонлар 12 апрелда эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш келишувига тўлиқ риоя қилмаётгани қайд этилган.

Шанба куни Сурия ҳукумати халқаро кузатувчилар мухолифатнинг таянч маркази ҳисобланган Ҳомс шаҳрига боришига рухсат берди.

Маҳаллий фаоллар ҳукумат кучларининг ўт очиши бир неча ҳафтадан бери илк бор тўхтаганини айтди.

Бироқ мухолифат халқаро кузатувчилар кетиши билан отишмалар давом этишини эҳтимолдан соқит қилмади.

Айни пайтда, 21 апрел куни Сурия ҳукуматга қарши исёнларда иштирок этганликда гумонланиб қўлга олинган 30 кишини озод этилди.

БМТ ва Араб Лигаси махсус вакили Кофи Аннан Дамашққа таклиф қилган тинчлик режасининг асосий бандларидан бири қўлга олинганларни қўйиб юборишни назарда тутган.
XS
SM
MD
LG