Линклар

logo-print

Лукашенко мухолифларини қамоққа қайтариш билан таҳдид қилаяпти


Беларус президенти Александр Лукашенко.

Беларус президенти Александр Лукашенко.

Беларус президенти Александр Лукашенко, агар Ғарб Минскка босим кўрсатишни тўхтатмайдиган бўлса, яқинда озод қилинган мухолифатчилар яна қамоққа қайтарилиши мумкинлигини билдирди. У, агар озодликка чиққан мухолифатчилар “тилига эрк берадиган бўлса”, яна маҳкумликка юз тутишлари мумкин, деди.

Бир ҳафта аввал Лукашенко фармони билан 2010 йилги сайловларда Беларус президентлигига номзод бўлган Андрей Санников ва унинг ишончли вакили Дмитрий Бондаренко қамоқдан озод қилинганди.

Шундан сўнг Европа Иттифоқи Минск билан мулоқотни қайта йўлга қўйиш учун мамлакат қамоқхоналарида сақланаётган сиёсий маҳбусларнинг ҳаммасини, шу жумладан, президентликка яна бир номзод Николай Статкевични озод қилишни талаб қилиб чиққанди.
XS
SM
MD
LG