Линклар

logo-print
Бугун Францияда президентлик сайловларининг биринчи босқичи бўлиб ўтади.
Овоз беришнинг умумий натижалари бугун оқшом сайлов участкалари ёпилиши биланоқ маълум бўлади.

Социологлар бугунги сайловда кўп одам қатнашмаслигини тахмин қилмоқдалар.

Сўнгги сўров натижаларига кўра, сайловдаги асосий рақиблар – Франциянинг амалдаги президенти Николя Саркози ва Социалистик партия номзоди Франсуа Олланд сайловнинг биринчи босқичида 26 фоиздан 28 фоизгача қарийб бир хил овоз олишлари мумкин.

Шу йилнинг 6 майига белгиланган иккинчи босқичда эса Франсуа Олланд Николя Саркозини ортда қолдириб кетиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Шу йил июн ойида Францияда парламент сайловлари ҳам ўтказилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG