Линклар

logo-print

"Мусулмон биродарлар" президентликка янги номзод кўрсатди


"Мусулмон биродарлар" ҳаракатининг аввалги номзоди Ҳайрат аш-Шатер ўтган ҳафта сайлов пойгасидан четлатилганди.

"Мусулмон биродарлар" ҳаракатининг аввалги номзоди Ҳайрат аш-Шатер ўтган ҳафта сайлов пойгасидан четлатилганди.

Мисрда “Мусулмон биродарлар” ҳаракати ўз вакили Муҳаммад Мурсийни президентликка янги номзод ўлароқ кўрсатди.

59 ёшли муҳандис Муҳаммад Мурсий яқинда сайловдан четлатилган Ҳайрат аш-Шатер ўрнига сайловда иштирок этиб, мусулмонлар овозини қозонмоқчи.

“Мусулмон биродарлар”нинг аввалги номзоди - тадбиркор ва миллионер Ҳайрат аш-Шатер президент Ҳусни Муборак режими даврида судлангани учун ўтган ҳафта президентлик сайлови пойгасидан четлатилганди.

Мисрда президентлик сайловлари 23 май куни бошланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG