Линклар

Ҳолландияда икки поезд тўқнашиб кетди


Ҳолландия пойтахти Амстердамда шанба куни икки поезд тўқнашиб кетиши оқибатида 125 киши жароҳатланди. Улардан 30 нафарининг жароҳати жиддий экани айтилмоқда.

Ҳолландия транспорт полициясининг France Presse агентлигига билдиришича, Амстердам ғарбидаги Слотердайк станцияси яқинида шаҳарлараро тезюрар поезд ва маҳаллий электропоезд тўқнашиб кетган.

Тўқнашув сабаблари ҳозирча очиқланмаяпти.
XS
SM
MD
LG