Линклар

Ўзбекистон расмийлари мамлакатда аёлларнинг мажбуран стерилизация қилинаётганига оид маълумотларни инкор этмоқда.

“Ўзбекистонда контрацепциядан фойдаланиш ва айниқса жарроҳлик стерилизацияси бўйича вақти-вақти билан матбуотда пайдо бўлаётган нотўғри маълумотлар ўз исботини топаётгани йўқ”, дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги “Жаҳон” ахборот агентлиги тарқатган хабарда.

Ўзбекистонда аёлларнинг ўз ихтиёрларига зид равишда бичилаётганига оид ўзбекистонлик гувоҳлар эътирофига асосланган материаллар сўнгги пайтларда кўплаб хорижий оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Озодлик радиосида ҳам берилганди. Сўнгги бор шу мазмундаги кўламли материал бундан 10 кун муқаддам ББС жаҳон хизмати томонидан ёйинланганди.
XS
SM
MD
LG