Линклар

Ироқ Бош вазири Нурий Ал-Маликий Теҳронга икки кунлик сафарини бошлади.

Бу ташриф келаси ой Бағдодда Теҳроннинг мунозарали ядровий дастури бўйича Ғарб давлатлари ва Эрон вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтиши арафасида амалга ошмоқда.

Ироқ Бош вазирининг Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод, парламент раиси Али Ларижоний ва ядровий масалалар бўйича Эроннинг бош музокарачиси Сайид Жалил билан сўзлашувлар олиб бориши режаланган.

Бу Ал-Маликийнинг сўнгги икки йил давомида Эронга биринчи ташрифидир.

Ироқ Бош вазири Эрон раҳбарлари билан иқтисодий ва минтақавий масалалар, жумладан, Суриядаги вазиятни муҳокама этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG