Линклар

Россия ва Хитой флоти қўшма ҳарбий машқлар бошлади


Россиянинг “Маршал Шапошников” номли жанговор кемаси, Владивосток, 2010 йил 25 июн.

Россиянинг “Маршал Шапошников” номли жанговор кемаси, Владивосток, 2010 йил 25 июн.

“Денгиз ҳамкорлиги-2012” деб номланган ҳарбий машқлар Сариқ денгизда 27 апрелгача давом этади.

20дан ортиқ жанговор кема иштирок этаётган ҳарбий ўйинларда биргаликда ҳаво ҳужумидан мудофаа қилиш, сув ости кемаларига қарши тактикалар, қидириш ва қутқариш амалиётлари машқ қилиниши режаланган.

Россия ва Хитой флотлари биргаликда ҳарбий машқлар бошлаганини Россия армияси Бош штаби бошлиғи ўринбосари контр-адмирал Леонид Суханов эълон қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги машқлар рус тилида ўтказилишини эълон қилди.

Мазкур ҳарбий машқлар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ўтказилмоқда.

ШҲТга Россия ва Хитойдан ташқари атрофи қуруқлик бўлган Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳам аъзо.
XS
SM
MD
LG